Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда туризм соҳасида сезиларли ўсиш қайд этилди: 10,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди ва туризм хизматлари экспорти 4,4 миллиард АҚШ долларига етди. Шунингдек, ички туризм фаолияти ва янги туристик инфратузилмалар мамлакатнинг иқтисодий ривожига катта ҳисса қўшди.
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида мамлакатимиз туризм соҳасида барқарор ўсиш кузатилди. Шу даврда Ўзбекистонга 10,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди (ўсиш 114%), туризм хизматлари экспорти эса 4,4 миллиард АҚШ долларига етди (ўсиш 144%).
Ички туризм соҳасида “Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил” дастури доирасида аҳолининг ҳудудларга 23,7 миллион марта ташрифи амалга оширилди (режага нисбатан 114,8%). 954 та янги жойлаштириш воситалари фаолият бошлаб, умумий сони 6861 тага, олинган ўринлар сони 183,9 миңтага етди. Шунингдек, 662 та янги туристик ташкилот ва турагентлик ишга туширилди, уларнинг сони 4348 тани ташкил этмоқда. Республика бўйлаб 4345 та гид-экскурсоводлар фаолият олиб бормоқда, жорий йилда 375 нафар гид тайёрланди.
Тадбиркорлик субъектларига берилган тавсиялар натижасида 784 та санитария-гигиена шохобчаси ҳолати яхшиланди. Инвестиция соҳасида 421 та лойиҳа амалга оширилиб, 6313 та янги иш ўринлари яратилди.
Мазкур ишлар Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим драйвери бўлиб, мамлакатнинг халқаро имиджини мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ва туризм хизматлари экспортини кўпайтиришга хизмат қилмоқда.