Сўнгги янгиликлар
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
ИИВ тизимида Қўриқлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилди
Ўзбекистонда “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади
Қирғизистонда масжидлар сони чекланиши мумкин
Қирғизистон ҳукумати аҳоли пунктларида масжидлар, черковлар ва бошқа диний объектлар сонига чеклов жорий қилмоқчи. Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Бу ҳақда 24.кг хабар берди. 2021 йилда Қирғизистон ҳудудида илгари қурилган, бироқ расмий рўйхатдан ўтказилмаган диний объектларни ҳисобга олиш бошланган. Шунингдек, 644 та диний объект рўйхатдан ўтмай фаолият юритаётгани аниқланган.
2023 йил бошига келиб, яна 200 дан ортиқ диний объект қурилаётгани маълум бўлди. Ҳар куни диний объектларни қуришни якунлаш учун молиявий ёрдам сўраб, маҳаллий давлат ҳокимиятларига ва ўз-ўзини бошқариш органларига юборилаётган мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Диний объектлар қурилиши аҳоли эҳтиёжлари инобатга олинмасдан амалга оширилмоқда. Кўпинча бир ҳудудда 10 тагача диний объект бўлиб, улар бир-бирига жуда яқин жойлашган, дейилади хабарда.
Бу аҳоли пунктларида диний объектларнинг максимал сонини белгилаш заруратини туғдирмоқда. Ҳукуматнинг қарор лойиҳасида қуйидаги параметрларга асосланиб, диний биноларни лойиҳалаш таклиф этилган:
Қишлоқларда уларнинг орасидаги масофа камида 2 километр бўлиши керак;
Қишлоқ бирликларида — камида 3 километр;
Шаҳарларда — камида 4 километр.
Агар лойиҳа маъқулланса, бу меъёрлар аллақачон қурилган диний объектларга татбиқ этилмайди.