Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Қорақалпоғистонда бир оиланинг 3 нафар аъзоси кўлда чўкиб кетди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа ва Беруний туманлари орасида жойлашган Ақчакўл сув ҳавзасида она ва унинг икки қизи чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, 23 июль куни соат 15:00 атрофида Беруний туманида яшовчи 38 ёшли эркак Ақчакўл кўлига турмуш ўртоғи фарзандлари ва жиянлари билан дам олиш мақсадида борган. У кўлга ўзининг шахсий қайиғи билан тушган, бироқ қайиқ кўл ўртасига борганда эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.
Оқибатда эркакнинг 36 ёшли турмуш ўртоғи З.Р. ҳамда 10 ва 13 ёшли қизлари сувга чўкиб, воқеа жойида вафот этган.
Аввалроқ Қашқадарёда чўмилиш учун дарёга борган 61 ёшли икки аёл оқиб кетиб, вафот этгани тўғрисида хабар қилгандик.