Сўнгги янгиликлар
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Туризм қўмитаси Туркия билан янги келишувларга эришди
Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев ва Туркия маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференция орқали учрашув ўтказди.
Тадбирда бу давлатда туризм соҳасида илғор тадқиқотларни амалга ошириб келаётган Каппадокия университети ректори ҳам иштирок этган.
Музокаралар давомида 28-29 август кунлари Ўзбекистонга ташриф билан бўлган Туркия маданият ва туризм вазири М.Эрсой билан туризм соҳасида эришилган қатор келишувларнинг бугунги кундаги ижро ҳолати, бажариш механизмлари ва қисқа муддатли режалар батафсил муҳокама қилинди.

Асосий эътибор вазир М.Эрсойни қабул қилган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз туризм секторини янада ривожлантиришда Туркия илғор тажрибасини татбиқ этиш борасида қўйилган топшириқ ва вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтидаги бажариш чораларини кўришга қаратилган.

Жумладан, турк ишбилармонлари ва сармоядорларини Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва хусусийлаштириш лойиҳаларига фаол жалб этиш, турк тажрибаси асосида туризм соҳаси кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, Каппадокия университети кўмагида истиқболли туризм масканларининг мастер-режаларини яратиш бўйича ҳамкорлик қилиш, туризм соҳасига алоқадор вазирлик ва идоралар (транспорт, инвестиция, маркетинг, давлат активларини бошқариш ва бошқалар) вакилларининг Туркияга тажриба ўрганиш учун сафарларини ташкил қилиш ва бошқа қатор масалалар бўйича тегишли келишувларга эришилган.
Бундан ташқари, М.Эрсой ташрифи якунлари бўйича ишлаб чиқилган ва тасдиқланган «Йўл харитаси» бандлари алоҳида муҳокама қилинган.