Сўнгги янгиликлар
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
GoTürkiye янги мини сериални тақдим этади: Istanbul My Love
Қозоғистондаги Форобий университетида туркий маданият ва мерос маркази очилди
2025 йил 7 апрель куни Турк Маданияти ва Мероси Фонди ва Форобий номидаги Қозоғистон Миллий Университетининг ҳамкорлиги доирасида, Қозоғистон Миллий фанлар Академиясининг академиги, машҳур туркшунос олим А.Т. Қайдар номидаги Турк Маданияти ва Мероси марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Туркий Маданият ва мерос Фондидан берилган маълумотга кўра, марказнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Фарабий университети ректори Жансеит Тўмебаев университетнинг устувор масалаларидан бири - турк халқлари ўртасида кўприк яратиш ва кучли алоқаларни шакллантириш эканини таъкидлади. У университетнинг Филология факультети қошида ташкил этилган марказнинг шу мақсадда муваффақиятли иш олиб боришга ишонч билдирган.
Туркий Маданият ва мерос Фонди президенти Актоти Раймкулова Турк дунёсининг дўстлик ва бирлигини яратиш учун фақат маданий эмас, балки маънавий соҳаларнинг ҳам ривожланишига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. У, Турк дунёсининг ёруғ келажаги учун ёш авлодни ҳара томонлама камолга етказиш лозимлигини қайд этди.
Талабалар марказда нафақат Турк дунёсига мансуб бой маданий мерос ва кўп асрлик тарихга оид тадқиқотлар олиб боришлари, балки халқаро лойиҳаларда қатнашиш имкониятига ҳам эга бўлишади. Шунга қўшимча равишда, академик дастурлар орқали дунё бўйлаб олимлар марказга келишади ва ўз билимлари ҳамда тажрибаларини баҳам кўришади. Шунингдек, Форобий номидаги Қозоғистон Миллий Университети талабалари хорижий университетларда амалиёт ўтиш имкониятига эга бўлишади ва хорижий кутубхоналардан фойдаланиш имконига эга бўладилар.



