Сўнгги янгиликлар
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Давлат хизматини бошқаришда янги тизим: 33 та ҳудудда натижага асосланган модел жорий этилади
Bitcoin рекорд нархга чиқди
Савдо операциялари давомида bitcoin нархи 89 минг доллардан ошиб, тарихий максимал даражага етди. Буни Тошкент вақти билан соат 04:13 да Binance платформаси маълумотлари тасдиқлайди.
Tошкент вақти билан 05:07 ҳолатига кўра, bitcoin нархи пасайиб, 88,2 минг долларни ташкил этган.
Bitcoin нархи АҚШдаги президентлик сайловларидан сўнг ўсишини тезлаштирди. 5 ноябрда криптовалютанинг нархи 2024 йил 14 мартда белгиланган тарихий максимал қийматни янгилади. Британиянинг "Financial Times" газетасига берган изоҳида, АҚШ президентлик сайловларида Доналд Трампнинг ғалабаси билан криптовалюталар учун олтин давр бошланганини ёзилган.
Bitcoin – блокчейн технологиясига асосланган бир хил номдаги криптовалютанинг марказлаштирилмаган тизими бўлиб, уни тизим иштирокчиси бўлган ҳар қандай фойдаланувчи «қазиб олиши» (чиқиши) мумкин. Бунинг учун сиз янги тизим блокларини яратишингиз керак.
Концепция 2008 йил ноябрь ойида унинг муаллифи (эҳтимол муаллифлар жамоаси) Сатоши Накамото тахаллуси остидаги шахс томонидан яратилган . Биткоиннинг машҳурлиги сўнгги йилларда энг юқори чўққига чиқди. Bitcoin этказиб бериш табиий равишда чекланган. Аксарият bitcoin'лар аллақачон «қазиб олинган».