Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Ўзбекистон бозорига хорижий сармоядорлар қизиқиши ортиб бормоқда. Август ойида 300 дан зиёд янги хорижий компания очилди, уларнинг ярмидан кўпи Хитой сармоядорларига тегишли бўлиб, мамлакат сармоя бозорида Хитой етакчиликни мустаҳкамлади.
Ўзбекистонда хорижий сармоя иштирокида ташкил этилган компаниялар сони йилдан-йилга ортмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра мамлакатда 16 минг 946 та хорижий компания фаолият юритмоқда.
Жорий йил август ойида уларнинг сони 337 тага кўпайган. Шулардан 50 таси қўшма корхона, 287 таси эса тўлиқ хорижий сармоя асосидаги компаниялардир. Бу тенденция Ўзбекистон бозорига инвесторлар қизиқиши ошиб бораётганидан далолат беради.
Энг кўп компания тузган давлат сифатида Хитой етакчиликни мустаҳкамлади — бир ой ичида хитойлик сармоядорлар иштирокида 170 та янги ширкат очилди. Жами ҳисобда эса уларнинг сони 4420 тага етди, шулардан 681 таси қўшма корхонадир.
Россия 3141 та компания билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Туркия (2025 та), Қозоғистон (1151 та) ва Афғонистон (682 та) эса биринчи бешликдан жой олган. Жанубий Корея 628 та компания билан олтинчи ўринга тушиб қолган. Шунингдек, АҚШ, БАА, Ҳиндистон ва Тожикистон ҳам йирик сармоядорлар қаторида бўлиб, масалан, АҚШ иштирокидаги компаниялар сони 340 тага етган.
Фаолият соҳалари бўйича савдо (6000 дан ортиқ компания), саноат (3500) ва қурилиш (1282) етакчилик қилмоқда. Шунингдек, IT ва телекоммуникация соҳаларидаги 1239 та компания рақамли иқтисодиётга қизиқиш ортаётганини кўрсатмоқда.
Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри етакчи ҳисобланади — пойтахтда 10,8 минг хорижий компания жойлашган. Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳам юқори кўрсаткичларга эга.