Сўнгги янгиликлар
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Ҳукуматнинг 2025 йил 10 декабрда қабул қилинган 776-сон қарори билан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадалини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, тўлов миқдорлари ҳудудлар кесимида БҲМга нисбатан белгиланади ва 2026 йилдан босқичма-босқич жорий этилади.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ойлик ота-оналар бадали қуйидаги миқдорларда белгиланди:
2026 йил 1 январдан: – Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 30 фоизи
– Вилоятлар марказларида — 25 фоизи
– Республиканинг қолган туман (шаҳар)лари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида — 15 фоизи
– Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида — 10 фоизи
2026 йил 1 сентябрдан: – Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 60 фоизи
– Вилоятлар марказларида — 50 фоизи
– Республиканинг қолган туман (шаҳар)лари, Нукус ва Урганч шаҳарларида — 30 фоизи
– Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида — 20 фоизи
Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, жорий ой учун тўлов ҳар ойнинг 10-санасига қадар амалга оширилиши лозим. Сентябрь ойи учун тўлов эса 30-санага қадар тўланади.
Шунингдек, қуйидаги тоифадаги ўқувчилар ота-оналар бадалини тўлашдан озод этилади:
– “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар фарзандлари (таълим олувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида)
– Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат ўқувчилари
– Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек умумий ўрта таълим ташкилотларининг инклюзив синфларида таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар