Qidirish

13:44 / 2025-12-09 79 0 Жамият

Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди

Humans иловаси орқали фойдаланувчиларнинг карталаридан рухсатсиз пул ечиб олингани ҳақидаги кўплаб мурожаатлардан сўнг Марказий банк вазият юзасидан изоҳ берди ва Paylov (Octogram) орқали тўлов хизматларини вақтинча тўхтатди.

world-news

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Humans мобил иловасига бириктирилган Узcард ва Ҳумо карталаридан фойдаланувчиларнинг рухсатисиз маблағлар ечиб олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Юзлаб мижозлар бу ҳолатдан жабрланганини, айрим фойдаланувчилар эса 20–30 миллион сўмгача маблағини йўқотганини маълум қилган. Humans компанияси ҳали бу борада расмий баёнот бермаган.

Марказий банк расмий баёнотига кўра, Humans хизматлари “Оcтограм” АЖ (Пайлов бренди) билан 2025 йил 10 апрелда имзоланган 32-сонли шартнома асосида амалга оширилади. 8 декабрь куни соат 08:30 да фуқаролардан Humans илова орқали маблағлар ноқонуний ечиб олингани ҳақида мурожаатлар келиб туша бошлаган.

Регулятор шундан сўнг дарҳол “Оcтограм” билан боғланиб, хавфсизлик талаблари бузилган бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда Humans орқали барча П2П амалиётларини вақтинча тўхтатиш бўйича кўрсатма берди. 9 декабрь ҳолатига келиб, Humans иловаси орқали Пайлов томонидан кўрсатиладиган барча тўлов хизматлари тўлиқ тўхтатилган.

Шу билан бирга, Uzcard ва Humo карталари орқали бошқа банклар ва тўлов тизимлари иловаларида тўлов ва ўтказмалар одатий тартибда амал қилиб турибди.

Айни пайтда Марказий банк томонидан тезкор текширув бошланган. Барча шубҳали транзакциялар, техник жараёнлар ва Humans ҳамда Оcтограм платформалари ўртасидаги амалий ҳамкорлик тўлиқ ўрганилмоқда. Текширув якунлари бўйича қўшимча расмий ахборот эълон қилиниши белгиланган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш