EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Бу ўйин ёки кино эмас.  Бу — уруш!» — Раббимов чет элдаги ўзбекларга мурожаат қилди

«Бу ўйин ёки кино эмас. Бу — уруш!» — Раббимов чет элдаги ўзбекларга мурожаат қилди

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов чет элдаги ўзбекларга мурожаат билан билан чиқди.

Россия Украинадаги урушга ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Камида 300 минг инсон Украинага ташланиши ва украинларни ўлдиришлари керак. 

Жумладан, Россияда ишлаб юрган меҳнат мухожирларини ҳам ушбу урушга ёллаш мақсадида, кенг ташкилий ишлар амалга оширилаяпти. Россия учун, меҳнат мухожирлари – жуда қулай восита. 

Меҳнат мухожирларининг хаёти – Россия учун ҳеч нарса эмас. Минглаб меҳнат мухожирлари ўлиб кетса ҳам, украинларни ўлдирса, Россия хурсанд бўлади. 

Россияда меҳнат қилиб юрган ватандошларимизни, миллатдошларимизни, ака-ука, опа-сингилларимизни бу урушга ҳаргиз борсамлик борасида огоҳлантириш – энг аввало, давлатнинг – ҳукуматнинг вазифаси. 

Лекин, шу пайтгача давлат бу борада деярли ҳеч қандай тизимли иш олиб бормади. Бамисоли, ҳукумат Россия қаҳридан, ғазабидан қўрқаётгандек.

Аслида, бу холатда тинч туриш – Ўзбекистон давлати ва жамиятининг фожеасига, муътелигига, истилосига, қуллигига рози бўлишни англатади холос. Давлатнинг ва миллатнинг қадр-қиммати бўлиши керак, юқори бўлиши керак.

Лекин, Россияда ишлаб юрган ватандошларимизни огоҳлантириш, миллатдошлик маслаҳатларини бериш – ҳар бир ўзбекистонликнинг  ҳам вазифаси. 

Пулдан, шароитдан қийналган ватандошларимиз кўп. Уларга Россия чиройли кўринадиган таклифлар қилиши мумкин, “бир неча ойга бориб келиб, кўп пулли, зўр паспортли ва уй жойли бўлишинг мумкин!” деб алдаши мумкин. Бу урушга борганларнинг мутлақ аксарияти – вафот этади.

Урушда – ўлим хавфи жуда юқори бўлади. Алданманг! Ўзингизни арсанг! Яқинларингизни ўйланг! Бугун қийналган бўлсангиз, келажакда яхши кунларингиз кўп бўлади. Пул йўқлиги еки камлиги – фожеа эмас, эрта ўлиш ва яқинлардан айрилиш – фожеа. Ватадошлар, бошқаларни урушини деб, ўзингизни қурбон қилманг! Эсингизни йиғинг! Бу ўйин ёки кино эмас.  Бу — УРУШ!”, — деб ёзди Раббимов. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад ғайридинларнинг урушида қатнашиш шариатда ҳаром эканлигини айтган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING