Сўнгги янгиликлар
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Фарғонада 14 ёшли қиз бильярдхонада зўрланди. 4 нафар гумонланувчилар қўлга олинган
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Илон Маск билан боғлиқ навбатдаги можаро суд залига кўчди — унинг фарзандларидан бирининг онаси Grok нейротармоқ фаолияти юзасидан даъво билан мурожаат қилди.
Миллиардер Илон Маскнинг фарзандларидан бирининг онаси Эшли Сент-Клэр тадбиркорга тегишли “xAI” компаниясини судга берди.
Унинг даъво қилишича, компания ишлаб чиққан “Grok” нейротармоғи орқали унинг иштирокида сохта, очиқ-саҳнадаги тасвирлар яратилиб тарқатилган.
NBC News телеканалининг маълум қилишича, Эшли Сент-Клэр “xAI” компаниясини беэътиборликда айблаб, корхона устидан шикоят аризасини киритган.
Унинг таъкидлашича, Grok фойдаланувчиларга унинг сурати асосида ясама, шаънига путур етказувчи тасвирлар яратиш имконини берган ва шикоятлардан кейин ҳам бундай ҳолатларни етарлича чекламаган. Бу эса унга кучли руҳий зарар етказган.
Ушбу даъво охирги ҳафталарда “Grok” атрофида юзага келган можаролар фонида берилган. Нейротармоқ айрим ҳолатларда суратлардан кийимни “олиб ташлаш” орқали жинсий мазмундаги тасвирлар яратаётгани учун танқидга учрамоқда.
Grok томонидан порнографик контент яратилиши бир қатор давлатларда норозиликка сабаб бўлган. Хусусан, Индонезия ва Малайзияда чат-бот вақтинча блокланган.
Шунингдек, Европа комиссияси Grok фаолияти Европа Иттифоқи ҳудудида тўғриланмаса, X платформасига нисбатан чоралар кўрилиши мумкинлигини огоҳлантирган.