Qidirish

13:20 / 2026-01-15 17 0 Сиёсат

АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи

АҚШ маъмурияти Венесуэлада америкалик ҳарбийларни жойлаштириш ўрнига мамлакатнинг нефть ва энергетика инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун хусусий ҳарбий компанияларни жалб этиш имкониятини кўриб чиқмоқда

world-news

АҚШ Венесуэлада америкалик ҳарбийларни жойлаштириш ўрнига энергетика ва нефть инфратузилмасини қўриқлаш учун хусусий ҳарбий компаниялар хизматидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

Телеканал маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Венесуэладаги нефть ва энергетика объектларини ҳимоя қилиш мақсадида америкалик ҳарбийлар эмас, балки хусусий ҳарбий компанияларни жалб этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Венесуэла нефть инфратузилмасини картеллар ва бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилиш масаласи ҳозирча муҳокамаларнинг дастлабки босқичида эканига қарамасдан, айрим компаниялар бу ишга даъвогар сифатида ўз номзодларини фаол илгари сурмоқда.

Қайд этилишича, Ироқ уруши даврида Вашингтон хусусий ҳарбий компаниялар хизматлари учун 138 миллиард доллар сарфлаган. Ҳозирча Венесуэлада энергетик активларни қўриқлаш билан айнан қайси ташкилот шуғулланиши аниқ эмас.

Бироқ вазиятдан хабардор манбанинг CNN’га маълум қилишича, бу вазифа учун курашда бир нечта етакчи номзодлар мавжуд. Улардан бири — Grey Bull Rescue Foundation ташкилоти бўлиб, у АҚШ махсус кучлари собиқ ҳарбийларидан иборат.

Ушбу гуруҳ ўтган йили венесуэла оппозицияси вакили Корина Мачадони мамлакатдан олиб чиқиш операциясини амалга оширган.

Хорижий инвестициялар қайтаяпти ва бу содир бўлганида, уларни ҳимоя қилиш учун Денгиз мушуклари”, Яшил беретлар ва бошқа элита жангчилари жалб этилади. Венесуэлада ҳам вазият тахминан шу тарзда бўлади, — деди “Grey Bull асосчиси Брайан Стерн.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш