EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Urban.Tech Uzbekistan” хакатони танловига аризалар қабули давом этмоқда

“Urban.Tech Uzbekistan” хакатони танловига аризалар қабули давом этмоқда

Бу ҳақда АОКАда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2021-2022 йиллар давомида “Ахборот-коммуникацион технологиялар” соҳасида жами ҳисобда 19 млрд сўмлик 24 та стартап лойиҳалар молиялаштиришга тавсия этилган. Ушбу кўрсаткич вазирлик томонидан умумий қўллаб қувватланган стартап лойиҳаларининг 20 % қисмини ташкил этади. Уларнинг таркибида ахборот технологиялари таълими, инновацион ва юқори технологияларга ҳамда IT маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар мавжуд. Ҳозирги кунда мавжуд лойиҳаларнинг қарийб барчаси муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

Масалан, “DATA UNION” МЧЖ нинг “DATA” инновацион ўқув марказини кенгайтириш” стартап лойиҳаси асосида замонавий IT билимларига асосланган ўқитиш тизими ишлаб чиқилган. Натижада, 16 хил йўналишдаги хизматларини ташкил этиш орқали йиллик 5,6 млрд сўмлик даромадга эришилди. “SmartChain" МЧЖ нинг “NazzaAR” стартап лойиҳаси молиялаштирилиши натижасида тўлдирилган реаллик элементларини ҳар қандай моддий воситага бирлаштира оладиган инновацион дастур ишлаб чиқилган ва амалиётга кенг жорий этилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги АКТ соҳасидаги стартап лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда, фаолиятини ривожлантиришда ҳамда истеъмолчиларга самарали хизмат кўрсатишида яқиндан ёрдам беришда давом этмоқда.

Хусусан, ҳозирда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича ҳар йили ўтказиладиган URBAN.TECH UZBEKISTAN хакатон танловига аризалар қабул қилинмоқда. Танловнинг умумий мукофот жамғармаси 200 млн сўмни ташкил этади ва ҳар бир йўналиш ғолиб жамоаларига 50 млн сўм пул мукофотлари топширилади. 

Мазкур танловда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган инновацион ечимларни таклиф қилишга тайёр бўлган ҳар қандай касб ва йўналишдаги мутахассислар жамоа бўлиб иштирок этишлари мумкин. Хакатонга аризалар жорий йилнинг 10 октябрига қадар қабул қилинади. Жамоа аъзолари сони камида 2, кўпи билан 4 кишидан иборат бўлиши керак.

Танловга Ақлли шаҳар, шаҳарсозлик; Ижтимоий ҳаёт ва технологиялар; Электрон тижорат, электрон савдо майдонлари; Тиббиётда ахборот технологиялари йўналишларидан бири бўйича аризалар топшириш талаб этилади.

Мусобақа Ўзбекистон бозоридаги турли соҳалардаги инновацион лойиҳаларни топиш ва танлаш, уларнинг сифати ва инвестиция жозибадорлигини ошириш, шунингдек, энг яхши лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун ўзига хос йўналишларни шакллантириш ҳамда мавжуд жараёнларни такомиллаштириш ва янги инновацион ечимларни топиш мақсадида ўтказилмоқда.

Мусобақа ташкилотчилари тўғрисидаги маълумотлар, мусобақа қоидалари ва шартлари, рўйхатдан ўтиш шартлари, мусобақада қатнашиш учун ариза бериш тўғрисидаги барча маълумотлар мусобақа расмий вебсайти – urbantech.uz га жойлаштирилган.

“Urban.Tech Uzbekistan” хакатони – мамлакатимиз ривожланиши учун устувор бўлган соҳаларда мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларга илмий ечим излаб топишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқишлари учун уларнинг ташаббуслари ва таклифларига давлат эътиборини янада кучайтириш мақсадида ўтказиладиган мусобақа.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING