Сўнгги янгиликлар
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
Ойда тун — ярим миллион долларга яқин: инсоният ақлдан оздими?
Жанубий Корея собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Гренландия масаласида қатъий позицияни билдириб, орол тақдири ташқи босимларсиз ҳал қилиниши кераклигини айтди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландия оролига кўз «олайтириб» турган бир вақтда, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляен орол кимга тегишли эканлигини аниқ айтди.
«Энг аввало, Гренландия бу — халқники. Шу сабабли Дания ва Гренландияга оид масалалар бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқи фақат Дания ва Гренландиянинг ўзига тегишли.
Биз Дания ҳукумати билан доимий алоқадамиз, шу жумладан гренландияликларнинг эҳтиёжларини тушуниш ва улар билан яқин ҳамкорлик қилиш бизнинг асосий мақсадимиз», — деди фон дер Ляен.
АҚШ президенти Доналд Трамп бир неча бор орол АҚШ таркибига қўшилиши кераклигини яширмаяпти.
Дания ва Гренландия ҳукуматлари АҚШни оролни эгаллаб олишдан огоҳлантириб, ўз ҳудудий яхлитликларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни кутмоқда. Европа Иттифоқи давлатлари эса январь ойида АҚШ томонидан Гренландияга нисбатан билдирилган таҳдидлар реал тус олган тақдирда қандай жавоб чоралари кўрилиши мумкинлигини муҳокама қилган.
Маълумот учун, Гренландия 1953 йилга қадар Даниянинг мустамлакаси бўлган. Ҳозирда у қироллик таркибида қолмоқда, бироқ 2009 йилдан буён автономия мақомига эга бўлиб, ички сиёсат масалаларида ўзини ўзи бошқариш ва мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.