Сўнгги янгиликлар
Нон чиқиндига ташланаётган дунёда — очликдан ўлаётган инсоният
Трамп инсоният тарихидаги энг муҳим баёнотни эълон қилишни режалаштирмоқда
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Фарғонада 14 ёшли қиз бильярдхонада зўрланди. 4 нафар гумонланувчилар қўлга олинган
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Нон чиқиндига ташланаётган дунёда — очликдан ўлаётган инсоният
Бугун дунёда бир вақтнинг ўзида икки манзара мавжуд. Бир жойда инсонлар бир бурда нон учун навбат кутаётган бўлса, бошқа жойда ўша нон чиқинди қутисига ташланмоқда.
Бу — оддий ҳолат эмас. Бу — инсониятнинг виждони олдида турган оғир саволдир.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 15,1 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлган. Фақат Тошкент шаҳрининг ўзида ҳар куни 3–3,5 минг тонна чиқинди йиғиб олинади.

Энг аламлиси — ушбу чиқиндиларнинг 0,1 фоизи, яъни кунига 3–3,5 тоннаси нон ва озиқ-овқат маҳсулотлари эканидир.
Бу — рақам эмас. Бу — чиқиндига айланаётган ризқ.
Айнан шу пайтда эса дунёнинг бошқа бир бурчагида болалар оч қорин билан ухлаб қолмоқда. Она эса фарзандига нима деб жавоб беришни билмайди. Чунки уйида бир бурда нон ҳам қолмаган.

Халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, бугун дунё бўйича 730 миллиондан ортиқ инсон доимий очлик хавфи остида яшамоқда. Ҳар куни 25 мингга яқин одам очарчилик ва тўйиб овқатланмаслик оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Уларнинг катта қисмини болалар ташкил этади.

Улар айбдор эмас.
Лекин улар ўляпти…
Энг оғриқли томони — дунёда озиқ-овқат етарли. Аммо у адолатсиз тақсимланяпти ва исроф қилиняпти.
Бир жойда нон топилмайди. Бошқа жойда эса нон ташланади.
Ўзбек халқи эса азал-азалдан нонни муқаддас деб билган халқ. Ерга тушган нонни олиб кўзга суртиш, уни увол қилмаслик — бу бизнинг қонимизга сингган қадриятдир.

Шунинг учун ҳам нонни чиқиндига ташлаш — шунчаки беэътиборлик эмас.
Бу — миллий қад риятларга хиёнат,
шукр туйғусининг йўқолиши,
виждоннинг сукутидир.
Қуръони Каримда эса бунга очиқ-ойдин огоҳлантириш бор:
«Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар. Албатта, Аллоҳ исроф қилувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 31-оят).
Бугун дастурхонимизда нон бор экан — бу оддий ҳол эмас.
Бу — неъмат.
Бу — омонат.
Бу — шукр талаб қиладиган бахт.
Чунки шу пайтда кимдир бир бурда нон учун дуо қилиб ўтирибди.
Балки биз чиқиндига ташлаётган ўша нон — кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин эди…
Шунинг учун ҳам бугун биздан талаб қилинаётган иш улкан эмас.
Фақат нонни қадрлаш. Фақат исроф қилмаслик.
Фақат инсонлигимизни унутмаслик. Нонни увол қилмайлик. Ризқни чиқиндига айлантирмайлик. Чунки очлик — кимни танламайди.
Муаллиф:Базарбоев Диёрбек