Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
ИИВ тизимида Қўриқлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилди
Президент қарорига кўра, Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Қўриқлаш департаменти сифатида қайта ташкил этилди ва унинг фаолияти замонавий технологиялар асосида самарали ташкил этилади.
2025 йил 28 ноябрда қабул қилинган ПҚ–360-сонли қарорга кўра, Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Қўриқлаш департаменти сифатида қайта ташкил этилди.
Департамент ва унинг бўлинмалари қуйидаги вазифаларни бажаради:
Давлат, ўта муҳим ва тоифаланган объектлар, таълим муассасалари, шахсий ва юридик шахслар мол-мулки, савдо, хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва қурилиш объектларини замонавий усуллар орқали қўриқлаш;
Қўриқланаётган объектларда ички тартиб ва назорат режимларини таъминлаш;
Қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш.
2026 йил 1 январдан банклар, йирик корхоналар, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа объектларда шахснинг юзини таниб олиш имкониятига эга техник воситалар ўрнатилади.