Сўнгги янгиликлар
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Қора денгиз табиати — инсон руҳини тетиклаштирувчи, кўзни қувонтирадиган ва жисмга шифо бағишлайдиган бетакрор манзаралар маконидир. Бу минтақадаги платолар фақат гўзаллик эмас, балки тарих, маданият ва табиий бойликларнинг уйғунлиги билан ҳам ажралиб туради. Айдернинг иссиқ булоқларидан тортиб, Ҳусер платосидаги қуёш ботишигача — ҳар бир маскан табиат бағрида тинчлик ва илҳом излаганлар учун гўё янги олам эшигини очади.

Табиат — денгиз, қум ва қуёш таътилларидан зерикканлар, жазирама иссиқ ҳамда шаҳар шовқинидан қочиб, очиқ ҳавода ҳордиқ чиқармоқчи бўлганлар учун энг яхши “даво”. Қора денгиз платоси табиат билан уйғунлашиш мумкин бўлган ана шундай хушманзара масканлардан биридир.
Айдер платоси: шифобахш иссиқ булоқлар
Қора денгиз деганда ақлга келадиган илк плато бу Айдер ясситекслигидир. Качкар тоғларига ястанган Айдер платоси сарғиш қизил тусга кирувчи граб, каштан, арчазор ҳамда қайин ўрмонларининг орасида ва денгиз сатҳидан 1350 метр баландликда жойлашган. Бу ерда турар жой имкониятлари жуда кўп. Хусусан, Қора денгиз меҳмонхоналари, бунгало ёки пансионатларда қолиш мумкин. Плато, шунингдек, термал булоқлари билан машҳур. Усмонийлар даврида кўплаб одамлар шифо излаб шу булоқларга келишган.
Покут платоси: туманли маскан
Покут Қора денгизнинг энг мафтункор платоларидан биридир. У туманли ландшафтлари ва ўзига хос ёғоч уйлари билан бошқа платолардан ажралиб туради. Қарағай ўрмонлари билан ўралган плато ўзининг бой биологик хилма-хиллиги ва нойоб меъморчилиги билан барчани жалб қилмоқда.
Гито платоси: булутлар бағрига саёҳат
Ризеден 25 дақиқа ва Чамлиҳемшиндан 2 соат узоқликда, денгиз сатҳидан эса 2070 метр баландликда жойлашган Гито ясситоғида инсон ўзини худди булутлар устида сузиб юргандек ҳис қилади. Оёқлар остига оқ гиламдек тўшалган ва булутлар орасидан сизиб ўтувчи яшил ва мови рангларнинг уйғунлиги кўзни қувонтиради. Бу ерда Қора денгизга хос яйлов уйлари бор. Гито платосига борадиган йўлда 750 метр баландликдаги улкан қоя устига қурилган Зил минорасини ҳам зиёрат қилишни унутманг!
Анзер платоси: дунёга машҳур анзер асалининг маркази
Ризенинг Икиздере туманида, шаҳар марказидан тахминан икки соатлик масофада жойлашган Анзер платоси ёзда турфа хил яшил, қишда эса сариқ ва қизил рангларга бурканган бетакрор табиатга эга. Табират қўйнида сайр қилиш, парапланда учиш каби очиқ ҳаво машғулотлари ҳам бор. Номидан кўриниб турибдики, бу ерда юзлаб турдаги гуллардан дунёга машҳур анзер асали олинади.
Кумбет платоси: улуғвор табиат
Кумбет денгиз сатҳидан 1640 метр баландликда жойлашган энг жозибали плато ҳисобланади. Мавсумдан қатъи назар, плато тўрт фаслнинг нойоб тажрибасини тақдим этади. Чикриккапӣ платосида Хитой ва Ҳадриан девори каби инсоният қўли билан қурилган дунёдаги энг катта деворлардан бири — тарихий Ҳожи Абдуллоҳ девори бор. Деворнинг узунлиги 6,5 км, баландлиги эса 1,5 метр бўлиб, бундан 400 йил аввал бунёд этилган. Сўнгги пайтларда тез-тез тилга олинаётган Мави кўл ҳам бу ерда кўриш мумкин бўлган табиий гўзалликлардан биридир. У “Содали кўл” номи билан ҳам танилган ва учта кўлнинг қўшилиши натижасида ҳосил бўлган. Маълумки, бу кўл Шарқий Қора денгиз минтақасида содали сув дарёда оқадиган ягона жой ҳисобланади.
Кафкасўр платоси: буқалар жанги
Кафкасўр денгиз сатҳидан 1250 метр баландликда жойлашган. Ҳар йил июль ойининг биринчи ҳафтасида бу ерда Кафкасўр маданият ва санъат фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль Буқаларни асраш ва яйловларни муҳофаза қилиш уюшмаси томонидан ташкил этилиб, унда буқаларнинг курашини ҳамда “атабарӣ” деб аталувчи фольклор байрамларини томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари, Жискаро, Ялнизҳасан ва Ажису каби шифобахш булоқлар ҳам мавжуд.
Першембе платоси: парапланда учиш завқи
Першембе платоси нойоб меандрлари (дарё сиртмоқлари) билан эътибор қозонди. Плато денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда жойлашган бўлиб, у сафар ёки парашютда учиш каби фаолиятлар учун мукаммал имкониятлар тақдим этади. Орду Першембе платоси июль ойида турли фестивалларга ҳам мезбонлик қилади.
Ҳусер платоси: қуёш ботиши ва туман уйғунлиги
Қора денгиз манзаралари ҳар доим жозибали, аммо такрорланмас қуёш ботиши Ҳусер платосига хосдир. Ушбу пасттекслик Туркияннинг энг баланд тоғларидан бири бўлган Качкар этакларида жойлашган. Осмонўпар арғимчоқлар ва кислородга бой тоза атмосфера унутилмас хотиралар қолдиришига шак-шубҳа йўқ!
Султон Мурод платоси: бой тарих ва табиат
Ўзининг табиий гўзаллиги билан барчани ҳайратга соладиган Султон Мурод платоси тарихий аҳамиятга эга. Усмонли султони Мурод IV ва унинг қўшини 1635 йили Форс юришидан қайтгач, шу ерда тунаб қолишган. Бу ерда 1916 йилги Биринчи жаҳон урушида Россия билан урушда ҳалок бўлган аскарлар учун шаҳидлар қабристони ҳам бор.



