Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманининг Чимён маҳалласида барпо этилаётган йирик агросаноат боғи билан танишди. Лойиҳа йилига 24 минг тоннага яқин маҳсулот етиштириш, 12 мингдан зиёд кишини иш билан таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманининг Чимён маҳалласида барпо этилаётган агросаноат боғини бориб кўрди.
Бўстонлиқда сув мўл, ери унумдор. Шу имкониятлардан келиб чиқиб, ҳудудда туризм ва аграр соҳа уйғун ривожлантирилмоқда. Жумладан, Чимён маҳалласида 3 минг гектар майдонда малина, қорағат, қулупнай, ўрмон ёнғоғи каби мевалар етиштириш йўлга қўйилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион доллардан ортиқ бўлиб, боғлар ташкил этиш, мевани қайта ишлаш корхоналари ҳамда катта сиғимли омборхоналар қуриш назарда тутилган. Айни пайтда 50 гектарда малина ва қулупнайнинг хорижий экспортбоп навлари экилган. Боғ тўлиқ томчилатиб суғорилади. Малинанинг ҳар гектаридан 400 миллион сўм, қулупнайдан эса 500 миллион сўмгача даромад олиниши кутилмоқда.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгандан кейин йилига 24 минг тоннага яқин маҳсулот етиштирилади. Унинг салмоқли қисми – ўрмон ёнғоғи ва резаворлар экспортга йўналтирилади. Энг муҳим жиҳати, боғларда 12 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.
Давлатимиз раҳбари лойиҳани қўллаб-қувватлар экан, қайта ишлаш жараёнларини ҳам ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Замонавий ёндашув – навни танлашдан тортиб, ишлов бериш, меваларни териш ва саралашгача сифат ва харидоргирликни таъминлайди.
– “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат. Бу жиҳатлари бошқа анъанавий экинларга нисбатан бир неча баробар юқори. Шунинг учун бундай маҳсулотлар етиштиришни кўпроқ одамларга ўргатиб, даромадини кўпайтириш керак”, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.