Сўнгги янгиликлар
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Медиа маҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
Ўзбекистонда “растаможка” тўғрисида янги қарор имзоланди: Энди иномаркалар нархи ўзгарадими?
Президент Шавкат Мирзиёев “Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Унга кўра, аҳолини ҳамёнбоп енгил автотранспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январга қадар, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги енгил автотранспорт воситаларини (ТИФ ТН кодлари 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:
➖ двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - ноль ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);
➖ двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - 5 фоизли ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).
Натижада двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.
Янги қарор нархга қандай таъсир қилади?
Президент қарори асосида двигатель ҳажми 1200 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона ставкалари кескин камайтирилгани, 1000 см кубгача бўлганларига эса 0 фоизга туширилгани нархларга қандай таъсир қилади? Келинг, буни аниқ мисоллар билан кўриб чиқамиз.
1 000 см куб ҳажмли автомобиль учун
Ушбу тоифага кирувчи бозор нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобилни мисол сифатида оламиз. Бунда қуйидаги мажбурий тўловлар мавжуд:
Божхона божи
Аввал: 1 900 АҚШ доллари (15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см).
Ҳозир: 0 АҚШ доллари (0 фоизга туширилди).
Фарқ: 1 900 АҚШ доллар
ҚҚС (12%)
Аввал: 1 428 доллар (божхона божи қўшилгач ҳисобланган)
Ҳозир: 1 200 доллар
Фарқ: 228 доллар
Утилизация йиғими (базавий ставканинг 30 баравари)
Тахминан 846 доллар (9 млн 900 минг сўм)
Божхона йиғими (0,2%)
Тахминан 20 доллар
ЯКУНИЙ НАРХ:
Аввал: 14 минг 194 доллар
Ҳозир: 12 минг 066 доллар
Фарқ: 2 минг 128 доллар
Демак, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача, нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобил учун тўланадиган мажбурий тўловлар тахминан 2 минг 128 АҚШ долларига арзонлайди. Ушбу ҳисоб-китобларда логистика нархи ҳисобга олинмаган.