Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Наманган Ҳиндистон билан АйТи соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласида келишувга эришди
Наманган вилояти делегацияси Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида бўлиб, мамлакатнинг етакчи АйТи компаниялари, шу соҳадаги олий таълим масъуллари билан учрашув ўтказди.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Азиз Баратов иштирокидаги учрашувда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувга эришилган.
Наманган вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев элчи билан онлайн мулоқотда бўлиб, АйТи йўналишда Ҳиндистон иштирокида Наманганда олий таълим даргоҳи ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар режасини муҳокама қилган.

Деҳлининг Кибер Сити туманида дунёнинг 20 дан ортиқ компаниялари ўз филиалларини очган бўлиб, элчихона ёрдамида Ўзбекистондан АйТи хизматлар экспортини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинган.

Таъкидлаш жоиз, Ҳиндистон бу йўналишда дунёда етакчилардан ҳисобланади. Ўзаро ҳамкорлик эса ҳар икки томон учун манфаат келтиради.
- Ченнайда жойлашган IIT Madras институти малакали муҳандис, рақамли технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Шунингдек, Hindustan University билан ҳам шу йўналишда ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонда олий таълим даргоҳи ташкил этиш бўйича элчихона томонидан амалий ишлар бошланган. Кейинги босқич уларни Наманганга таклиф этиш, - дейди консул Муҳаммад Тўхтаназаров.
Делегация, таркибида Ҳиндистонга келган SoftPlus компанияси раҳбари Хайрулла Мелибоев Чандигарҳ шаҳрида бўлиб, дунёнинг 22 давлатидан келган мутахассислар иштирокидаги форумда қатнашиб, янги лойиҳалар билан юртга қайтишни режалаштирган.