Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
17–19 октябр кунлари Каппадокия “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” халқаро югуриш пойгасига мезбонлик қилади, мусобақа тўрт йўналишдан иборат бўлиб, минтақанинг ноёб табиий ва маданий манзаралари орасида ўтади.

Каппадокия — пиёда сайр қилишдан тортиб, велосипед ҳайдашгача бўлган сон-саноқсиз очиқ ҳаво саргузаштларига бой бетакрор маскан. Эндиликда у Туркиянинг энг нуфузли спорт тадбирларидан бирига мезбонлик қилади. Жорий йилнинг 17–19 октабр кунлари бу гўзал шаҳарда “Salomon Cappadocia ultra-trail” халқаро югуриш пойгаси ўтказилади.
Пойга Туркия Ёшлар ва спорт вазирлиги, Туризмни танитиш ва ривожлантириш агентлиги (ТГА), Туркия атлетика федерацияси ва бир қанча маҳаллий ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Ноёб манзаралар бағрида тўрт пойга
Саломон Каппадокия ултра-траил пойгаси ҳар йили халқаро спорт фестивали руҳида ўтказилиб, кўплаб мамлакатлардан минглаб иштирокчиларни ўзига жалб қилади. 12-маротаба ўтказиладиган бу йилги мусобақа тўртта асосий йўналишдан иборат. Ҳар бири Ургуп марказидан бошланиб, минтақанинг рамзий водийлари орқали ўтади.
Биринчи йўналиш Саломон Каппадокия мини траил (CМИТ) бўлиб, у траил югуришига илк қадам қўяётганларга мўлжалланган қисқа, бироқ ҳайратланарли маршрут. Масофа тахминан 14 км, баландлик эса 308 м. Мусобақа 17 октябрь куни соат 15:00 да старт олади.
Иккинчи йўналиш эса Саломон Каппадокия қисқа йўли (CСТ)бўлиб, югурувчиларга водийлар бўйлаб кўзни қамаштирувчи саёҳат тақдим қилади. Масофа тахминан 38 км, баландлик – 1120 м. Пойга 18 октябрь куни соат 10:00да бошланади.
Саломон Каппадокия ўрта масофа йўли (CМТ) нинг баландлиги 2030 м, масофа 63 км. Мусобақа 18 октябрь куни соат 07:00 да старт олади. Бу маршрут барча даражадаги югурувчилар учун унутилмас тажриба бахш этади.
Саломон Каппадокия ултра-траил (CУТ)- мусобақанинг энг нуфузли ва мураккаб йўналиши. У бутун минтақани қамраб олувчи, сабр-матонатни синовдан ўтказадиган афсонавий пойгадир. Йўл масофаси 119 км ва баландлиги эса 3 730 м. 18 октябрь соат 07:00 да бошланади. Ғолиблар 19 октябрь куни бўлиб ўтадиган тантанали маросимда тақдирланади.
Саломон Каппадокия ултра-траил нафақат спорт тадбири сифатида, балки Каппадокиянинг табиий ва маданий бойликларини бутун дунёга танитиб, халқаро майдондаги нуфузини оширади. Ҳар йили 75 дан ортиқ мамлакатдан минглаб югурувчилар ва спорт ихлосманларини жалб қилади.
Каппадокия ноёб тарихий ва маданий мероси билан ажралиб туради, иссиқ ҳаво шарлари, ғор меҳмонхоналари, сирли ер ости шаҳарлари, от сайрлари ва бошқа очиқ ҳаво машғулотларини таклиф қилади. Каппадокия яқинда Мичелин Гуиденинг Туркия харитасига киритилди. Ажабланарлиси шундаки, минтақанинг музейлари ва археологик объектларига ўтган йили 4,37 миллиондан ортиқ зиёратчи ташриф буюрди.



