Сўнгги янгиликлар
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
Ойда тун — ярим миллион долларга яқин: инсоният ақлдан оздими?
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони билан инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида бугун ушбу мамлакат инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилади. Шунингдек, давлат раҳбари “Янги Тошкент” халқаро аэропорти қурилишига старт беради ва пойтахтдаги бир қатор ишлаб чиқариш объектлари билан танишади.
Бугун, 15 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилади. Учрашув доирасида икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, давлат раҳбари Саудиянинг етакчи ишбилармон доиралари вакиллари билан ҳам учрашув ўтказади.
Куннинг иккинчи ярмида Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган “Янги Тошкент” халқаро аэропортига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этади ҳамда пойтахтдаги қатор ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан танишади.