Qidirish

10:53 / 2024-01-30 1550 0 Техно

Илон Маск одамлар миясига чип ўрнатишни бошлади

world-news

Одамлар устида клиник синовларни бошлаш ҳуқуқини узоқ вақтдан бери излаб келган «Neuralink» компанияси жорий йил беморнинг миясига чип ўрнатиш операциясини муваффақиятли тарзда амалга оширди. Бу ҳақда Илон Маск X («Твиттер»)даги саҳифасида маълум қилди. 

Маскнинг маълум қилишича, биринчи натижалар муваффақиятли ўтган, чунки имплант аллақачон бемор нейронларининг фаоллигини қайд эта олган.

«Тасаввур қилинга, агарда бу чиплар Стивен Хокингга ўрнатилганда, у тажрибали машинист матн теришидан ёки аукционернинг сўзларини талаффуз қилишидан кўра тезроқ мулоқот қила оларди»,  - деб мисол келтирди компания раҳбари.

Telephaty деб аталадиган чип импланти одамга смартфон ёки компьютерни ёки бошқа қурилмани мия билан бошқаришга имкон беради. 

Бундан ташқари «Neuralink» компанияси беморларнинг бионик протезлар ёки экзоскелетларни самарали бошқариши ва идеал ҳолатда ўз оёқ-қўлларини ҳаракатга келтира бошлаши учун инсон мияси ва компьютер ўртасидаги интерфейсни созлашга ва келажакда бундай операцияларни роботлар орқали амалга оширишни умид қилмоқда.

Қайд этиш керак, синовнинг олдинги босқичларида Neuralink маймунлар миясига чип ўрнатиш операциясини амалга оширган.

Натижада чип ўрнатилган макака компьютер дисплейида мия сигналлари орқали стол тенниси ўйнаган. 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш