Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Фарғона деҳқон бозорида ҳар кунлик манзара ўзгармаяпти — нарх-навo ўша-ўша.
Халқ умид билан бозорга чиқса-да, нархларда сезиларли арзонлашиш кўзга ташланмайди. Савол туғилади: Президентнинг нархларни барқарорлаштириш ҳақидаги топшириқлари ким учун бажариляпти? Президент учун ҳисоботми ёки халқ учун амалий натижами?
Президент топшириқлари ва амалий натижа
Давлат раҳбари неча бор масъул идораларга нарх-навo устидан қатъий назорат ўрнатиш, бозорларда барқарорликни таъминлаш вазифасини юклатган. Аммо ҳақиқатда халқ нархнинг тушганини ҳис қилмаяпти.
Бу ҳолат Конституциянинг 44-моддасида белгиланган: “Ҳар бир фуқаро давлат органлари ва мансабдор шахслардан уларнинг қонунга зид ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.”
Агар нархлар тушмаса ва назоратсизлик авж олса — халқнинг шикоят қилиш ҳуқуқи ишга солиниши лозим.
Маҳаллий маҳсулот — қиммат бозор
Асосий маҳсулотлар — помидор, бодринг, гўшт, ун ва бошқаларнинг катта қисми маҳаллий. Демак, импортга боғлиқлик кам. Аммо нархлар пасаймаяпти.
Бу ерда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси ишлайди: “Товар бозорида нархларни сунъий равишда белгилаш, келишиб олиш, монопол ҳолатдан фойдаланиш тақиқланади.”
Агар воситачилар деҳқондан арзон олиб, халққа қиммат сотса — бу қонун бузилиши ҳисобланади.
Рақамлар тилга кирганда
Фарғона вилоятида ўртача ойлик маош — 3,5–4 млн сўм.
Бозорда 1 кг гўшт — 100-120 минг сўм, 1 кг картошка — 8–10 минг сўм, 1 кг помидор — 8–10 минг сўм, 1 кг сабзи 5-8 минг
сўм, 1 кг пиёз 4-8 минг
сўм, 1 кг тухум 900-1200 минг сўм.
Бир оила ойига камида 2,5–3 млн сўмни фақат овқатга сарфлайди.
Конституциянинг 39-моддаси шундай дейди: “Ҳар бир шахс ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.”
Агар одам маошининг ярмидан кўпини фақат овқатга сарфласа — бу ижтимоий таъминот масаласи ҳам самарали ишламаяпти дегани.
Истеъмолчилар ҳуқуқи
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси: “Истеъмолчилар хавфсиз, сифатли ва уларнинг имкониятига мос маҳсулот сотиб олиш ҳуқуқига эга.”
Агар бозорда маҳсулотлар халқнинг даромадига мутаносиб бўлмаса — демак, қонун бузиляпти.
Халқ овози
“Деҳқондан арзон келган картошкани бозорда икки баравар қиммат сотишад. Бу кимнинг манфаати учун?” — дейди бозор харидори Аъзам ака.
“Ҳар куни нархлар тушармиди деб келамиз. Аммо нарх тушмайди, аксинча, кўтарилади. Бизга арзончилик телевизор орқали эмас, ошхонада керак”, — деб шикоят қилади
“Президент нархларни назорат қилиш ҳақида кўп айтади. Лекин биз оддий одамлар ундан фойда кўрмаяпмиз. Демак, топшириқлар қоғозда қоляпти”, — дейди такси ҳайдовчиси Сардор.
Хулоса
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo масаласи бутун мамлакатдаги иқтисодий адолатнинг кўзгуси ҳисобланади. Агар назорат органлари қонун талабларини бажармаса, халқ ҳуқуқлари поймол бўлади.
Савол очиқ қолмоқда: нарх-навo ҳақиқатдан халқ учун барқарорланяптими ёки фақат Президентга ҳисобот учунми?
Батафсил тафсилотлар тез орада эълон қилинади.