Qidirish

14:49 / 2025-12-08 23 0 Жамият

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар кўлами кенгайтирилади

Пойтахтда жамоат транспорти самарадорлигини ошириш ва тирбандликларни камайтириш мақсадида бир қатор асосий кўчаларда автобуслар ҳаракати учун махсус йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ишлар 2026–2029 йиллар давомида босқичма-босқич амалга оширилади.

world-news

«Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда йўллардаги тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–368-сонли қарорга мувофиқ, пойтахтда автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлакларни ташкил этиш ишлари давом эттирилади.

Жумладан, Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишмасидан Миробод кўчасигача бўлган 3 километр қисми ҳамда ушбу йўл атрофидаги инфратузилма автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этилган ҳолда таъмирланади ва модернизация қилинади. Бу ишлар 2026 йил сентябрига қадар якунланиши режалаштирилган.

Шунингдек, Амир Темур шоҳкўчасининг Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Кичик ҳалқа айланма йўлигача бўлган 11 километрлик қисми ҳамда Янги Сергели кўчасининг Чоштепа ва Қипчоқ кўчалари оралиғидаги 5,5 километрида ҳам шундай ишлар амалга оширилади. Ушбу лойиҳаларни 2026 йил ноябрига қадар тугатиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Махтумқули, Мирзо Улуғбек – Феруза – Юнусобод, Лутфий, Муқимий, Нурафшон, Қоратош – Чиғатой дарвоза ҳамда КҲАЙ – Паркент кўчаларининг жами 38 километр қисмида махсус автобус йўлаклари ташкил қилиниб, йўлбўйи инфратузилмаси янгиланади. Ушбу ишлар 2026–2029 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш