Сўнгги янгиликлар
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Навоийда қишлоқ хўжалиги заҳматкашлари — фермерлар, агрономлар ва мутахассислар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Уларнинг узоқ йиллар давомида соҳа ривожига қўшган ҳиссаси, илғор технологияларни қўллаган ҳолда мамлакат фаровонлигига хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди. Тантанали маросимда орден ва медалларни вилоят ҳокими Нормат Турсунов топширди.
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг қадим ва масъулиятли соҳаларидан бири бўлиб, меҳнати оғир, шу билан бирга мамлакат фаровонлиги учун беқиёс аҳамиятга эга.
Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда:
"Шундай улуғ ва муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва мутахассислар дунёдаги энг олижаноб касб эгаларидир."
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, интенсив агротехник усулларни қўллаш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, илғор инновацион технологиялар ва замонавий илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишдаги ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан 6 нафар навоийлик соҳа ходими орден ва медаллар билан тақдирланди.
Вилоят ҳокими Нормат Турсунов орден ва медалларни ўз эгаларига тантанали топширди.