Qidirish

10:22 / 2025-12-11 46 0 Жамият

Умра хизматлари бўйича ноқонуний реклама тарқатган туроператорлар жазоланди

Рақобат қўмитаси “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва реклама қилишда қонун талабларини бузган туроператорлар бўйича тегишли чоралар кўрди. Навоий ва Наманган вилоятларидаги бир қатор туроператорлар лицензиясиз реклама тарқатгани учун жарималар ва маъмурий жазога тортилди.

world-news

Рақобат қўмитаси оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида тарқатилган рекламаларнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлигини текширишни давом эттирмоқда. Ушбу текширувлар доирасида туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва реклама қилиш билан боғлиқ эълонлар ҳам таҳлил қилинди.

Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан икки туроператор — “PANORAMA TRAVEL” ва “SHAFFOF KICHIKSOY” МЧЖларига нисбатан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда реклама жойлаштиргани учун иш қўзғатилди ва қонунбузарликлар бўйича молиявий жарималар қўлланди.

Шунингдек, Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Umra Ihlos Sardor domla”, “YUKSAK AHSAN Travel” ва “Express Parvoz Milliy Sayyohlik Operatori” телеграм каналларидаги рекламалар ҳам қонун талабларига зид деб топилди. Ушбу ҳолат бўйича масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Рақобат қўмитаси ўрганишлар якунида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилишини таъминлайди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш