Сўнгги янгиликлар
Чиқиндидан қарздор абонентлар учун электр тўлови вақтинча тўхтатилди
Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсадида минглаб объектларда текширувлар ўтказилмоқда
Ўзбекистонда 11 ойда 465 киши пора бериш жинояти учун озодликдан маҳрум этилди
Умра хизматлари бўйича ноқонуний реклама тарқатган туроператорлар жазоланди
Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Ўзбекистонда 11 ойда 465 киши пора бериш жинояти учун озодликдан маҳрум этилди
Олий суд маълумотига кўра, жорий йилнинг январ—ноябрь ойларида пора бериш билан боғлиқ жиноятлар бўйича 1 800 дан ортиқ шахс судланган, уларнинг салмоқли қисмиси — 465 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, 2025 йилнинг 11 ойи давомида Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) бўйича жами 1 801 нафар шахс судланган. Суд ҳукмларига асосан, уларнинг 465 нафари озодликдан маҳрум этилган, 1 336 нафарига эса жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ёки шартли жазо каби озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
2024 йилда ушбу модда билан 1 991 нафар шахс жавобгарликка тортилган бўлиб, уларнинг 651 нафари қамалган, 1 340 нафарига эса енгилроқ жазо чоралари қўлланилган.
Қонунларга мувофиқ, мансабдор шахсга муайян ҳаракатни бажариш ёки бажармаслик учун моддий қимматлик бериш пора бериш сифатида баҳоланади. Бу жиноят учун БҲМнинг 50–100 баравари миқдорида жарима, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Пора такроран, хавфли ресидивист томонидан ёки кўп миқдорда амалга оширилса — 5 йилдан 10 йилгача,
жуда кўп миқдорда ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилса — 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Шу билан бирга, агар шахсдан пора талаб қилинган бўлиб, у бу ҳақда 30 кун ичида ихтиёрий равишда хабар берса ва терговга кўмаклашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.