Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида илк олтин медални қўлга киритди. Фазлиддин Эркинбоевнинг зафарли ғалабаси ортидан ҳамюртларимиз яна 7 финал жангини кутиб турибди.
Англиянинг Ливерпул шаҳрида World Boxing ташкилоти томонидан ўтказилаётган илк Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи олтин медални қўлга киритди. 75 кг вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев финалда булғористонлик Рами Киванни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва юртимиз ҳисобини очди.
13 сентябрь куни бўлиб ўтган баҳсларда аёл боксчиларимиз яримфиналда мағлубиятга учраб, умумий ҳисобда 3 та бронза медалига эга чиқишди. Сабина Бобоқулова (48 кг) қозоғистонлик Назим Қизайбайга, Феруза Казакова (51 кг) туркиялик Бўсаноз Чақирўғлуга, Азиза Зокирова (70 кг) эса австралиялик Ликейша Перголитига мағлуб бўлди.
Эркаклар ўртасида эса 85 кг вазн тоифасида Акмалжон Исроилов австриялик Майкл Деруш устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Чемпионатнинг ҳал қилувчи кунида юртимизнинг яна 7 нафар боксчиси олтин медал учун рингга чиқади:
65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Юрий Фалкао Дос Рейс (Бразилия)
80 кг: Жавоҳир Умматалиев – Йожерлин Цезар (Франция)
90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев – Исайас Филё (Бразилия)
60 кг: Абдумалик Халоқов – Луиз Габриэл де Оливейра (Бразилия)
65 кг (аёллар): Навбаҳор Ҳамидова – Аида Абикеева (Қозоғистон)
85 кг: Акмалжон Исроилов – Тигн Стотт (Англия)
90+ кг: Жаҳонгир Зокиров – Ойбек Ўралбой (Қозоғистон)
Шу билан бирга, Қозоғистон ҳам 8 нафар боксчи билан финалга чиқди. Уларнинг икки нафари ўзбекистонлик спортчиларга рақиб бўлади. Бразилиянинг тўрт нафар финалчиси (уч эркак ва бир аёл) ҳам юртимиз боксчиларига қарши баҳс олиб боради.