Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Триатлон бўйича энг яхшилар аниқланди
Самарқанд шаҳридаги «Silk Road Samarkand» туристик мажмуасида спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасидаги «25 Жаҳон чемпионати»нинг аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида элите ва сеноир йўналишининг совриндорлари аниқланди.
Қизиқарли ўтган белллашувлар натижасига кўра, Франциялик Матилда Готе (Франция) чемпионлик унвонини қўлга киритди. У марра чизиғини 56 дақиқа, 47 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди.
Ғолибдан 24 сония ортда қолган Джаша Вратчич (Словения) иккинчи ўрин соҳибасига айланди.
Совриндоларлар учлигини эса яна бир Франциялик спортчи Силия Марл якунлаб берди. Унинг учта йўналиш бўйича кўрсатгпн натижаси 58 дақиқа, 06 сонияни ташкил этди.
Мазкур йўналишда ҳамюртларимиздан энг яхши натижа Алина Ҳакимова томонидан қайд этилди ва у марра чизиғини бешинчи бўлиб кесиб ўтди.
Сениор йўналишидаги якуний натижалар қуйидагича кўриниш олди:
1. Анастасия Абросимова (Россия) — 1.04.24.
2. Сара Гравес (Канада) — 1.06.14.
3. Лорето Пастор Сопелана (Испания) — 1.07.23.