Сўнгги янгиликлар
Фарғонада 14 ёшли қиз бильярдхонада зўрланди. 4 нафар гумонланувчилар қўлга олинган
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
«Хатар гуруҳидаги болалар ва оилалар билан ишлаш бўйича ижтимоий иш амалиёти» давра суҳбати ўтказилди
2025 йил 14 апрель куни ижтимоий ҳимоя соҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлган 5 кунлик ўқув курси ўз ишини бошлади. Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилдаги ижтимоий ҳимоя йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлили ва 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар асосида ташкил этилган.
Тренингнинг очилиш маросимида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директор ўринбосари – С.Абдуллаев, УНИCЭФнинг «Болаларни ҳимоя қилиш» дастури раҳбари – А.Людеке, Колумбия университети Ижтимоий иш мактаби профессори, махсус бўлим дастури директори – Людмила Ким, Ички ишлар вазирлиги Вояга етмаганлар билан ишлаш бўлим бошлиғи подполковник – Ф.Саттаров иштирок этди.
Шунингдек, тренинг давомида Колумбия университетининг илмий асосланган методлари, халқаро тажриба ва Ўзбекистонда синовдан ўтган ёндашувлар асосида 5 та модуль бўйича малака ошириш машғулотлари олиб борилади.
Ушбу дастур хатар гуруҳидаги болалар ва оилалар билан ишлайдиган мутахассислар учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва болаларни муассасага тушиб қолиш хавфидан асрашга қаратилган.