Сўнгги янгиликлар
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
Ойда тун — ярим миллион долларга яқин: инсоният ақлдан оздими?
Сирдарё туманида ҳамширани калтаклаган қизларнинг онаси жаримага тортилди
Воқеа содир бўлган мактабда сайёр суд бўлиб ўтган. Ушбу ҳолат маъмурий ҳуқуқбузарлик дея баҳоланиб, ҳамширани калтаклаган қизларнинг онаси БҲМнинг 2 баравари, яъни 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Аввалроқ "Сирдарёда ўқувчи қизлар ўқитувчини эмас, мактаб ҳамширасини урган" сарлавҳали мақола эълон қилган эдик.
Воқеа 7 октябр куни Сирдарё туманидаги 2-мактабда содир бўлган. Видеода ўқувчи қизлар аёлга қўл кўтариб, сочидан тортганини, аёл ҳам улардан бирининг сочини тортганини кўриш мумкин.
Effect.uz мухбири ҳолатга ойдинлик киритиш учун Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби билан боғланганида у воқеа чиндан ҳам тумандаги 2-мактабда рўй бергани, бироқ калтакланган ўқитувчи эмас, мактаб ҳамшираси бўлганини, ҳамшираси ўқувчиларни тартибга чақирганида ўқувчи қиз унга бўйсунмасдан гап қайтарганини ва юқори синфда ўқийдиган опасини чақириб, биргаликда ҳамширани калтаклаганини очиқлаган эди.
Шунингдек, матбуот котиби ҳолат Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва соҳа масъуллари назоратига олинганини, туман ИИБ томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани судига юборилганини ҳам маълум қилганди.
"Менинг юртим" телеканалида маълум қилинишича, воқеа содир бўлган мактабда сайёр суд бўлиб ўтган. Ушбу ҳолат маъмурий ҳуқуқбузарлик дея баҳоланиб, ҳамширани калтаклаган қизларнинг онаси БҲМнинг 2 баравари, яъни 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.