EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Шаҳавдинов ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди

Шаҳавдинов ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг буйруғи билан Ойбек Шаҳавдинов Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бугунга қадар Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлим бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Маълумот ўрнида, Ойбек Шаҳавдинов 1977 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Оилали. Уч фарзанднинг отаси. Бирмингем университети (Буюк Британия) ҳамда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.Инглиз, турк ва француз тилларини билади.

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 2004 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Вазирлик Марказий аппарати, тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда меҳнат фаолиятини амалга оширган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING