Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Тошкентдаги «Muhteshem Doner» ресторанида мижозлар оммавий заҳарланди
Жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари овқатдан заҳарланиш белгилари билан жами 23 нафар фуқаро, шулардан 22 нафари Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига ҳамда 1 нафари Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

Тошкентдаги «Muhteshem Doner» ресторанида оммавий заҳарланиш юз берди, 23 нафар жабрланувчилар шифохонага ётқизилган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5-6-7 сентябрь кунлари овқатдан заҳарланиш белгилари билан жами 23 нафар шахс (22 нафари Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига ҳамда 1 нафари Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонасига) мурожаат қилган.
Аниқланишича, уларнинг барчаси 2024 йилнинг 5 сентябрь куни «Muhteshem Doner» ресторанида овқатланган. Олиб борилган даволаш муолажалари натижасида беморларнинг аҳволи яхшиланган ва 11 сентябрь 18:00 ҳолатига уларнинг 11 нафарига уйларига рухсат берилган.
«Қолган беморлар даволаш муолажаларини олишмоқда ва касаллик динамикасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Бир-икки кун ичида қолган беморларга ҳам уйларига рухсат бериш режалаштирилмоқда. Жабрланганлар орасида кафе ходимлари ҳам бор.
Ҳозирда мазкур кафе фаолияти вақтинча тўхтатилган, истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқларидан намуналар олиниб, лаборатория текширувлари давом эттирилмоқда
Бирламчи эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра заҳарланишга кафеда тайёрланган соус (беморларнинг барчаси истеъмол қилган маҳсулот) сабаб бўлган бўлиши мумкин деган хулосага келинмоқда», дея вазиятга изоҳ берган Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновга кўра, ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.



