Сўнгги янгиликлар
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
Ойда тун — ярим миллион долларга яқин: инсоният ақлдан оздими?
Тадбиркорлик кодекси Сенат томонидан маъқулланди
Тадбиркорлик кодексида 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини унификация қилиш назарда тутилган бўлиб, унинг асосий мақсади — тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Тадбиркорлик кодекси Сенат томонидан маъқулланди
Тадбиркорлик кодекси Сенат томонидан маъқулланди
Тадбиркорлик кодексида 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини унификация қилиш назарда тутилган бўлиб, унинг асосий мақсади — тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Шунингдек, кодекс билан:
➖ фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратиш, хусусий мулк, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш белгиланмоқда;
➖ тадбиркорлик субъектлари кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратилмоқда (амалда тоифа сифатида фақат кичик тадбиркорлик субъекти мавжуд эди);
➖ якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлмаган фаолият турлари белгиланган ҳолда уларга қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда;
➖ ижтимоий тадбиркорлик, ижтимоий корхона, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари рўйхати ва уларни, жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг механизмлари белгиланмоқда;
➖ бизнес-инкубаторларнинг ҳуқуқий мақоми, мақсад ва вазифалари белгиланмоқда ҳамда давлат корхоналарига рақобатни чекловчи имтиёз ва преференциялар бериш тақиқланмоқда.