Сўнгги янгиликлар
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
Ойда тун — ярим миллион долларга яқин: инсоният ақлдан оздими?
Ортиқхўжаевнинг охирги бюджети. Даромадлар...
Ўтган ҳафтада шаҳар кенгаши Тошкент бюджетининг 2022 йил 9 ойлик якунларини сарҳисоб қилган.
Демак, Давлат бюджетининг Тошкент шаҳри бўйича даромадлари 21,3 трлн.сўмни ташкил этган. Прогноз 2,3 трлн.сўмга ошириб бажарилган.
Республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 2,2 трлн.сўм ўтказиб берилган. Амалда қонун бўйича трансферт олмайдиган пойтахт бюджети Республика бюджетидан энг кўп маблағ оладиган ҳудудга айланган. Бу қандай амалга ошган?
Янги даврда барча солиқлар бўйича прогнознинг ошириб бажарилган қисми вилоятлар маҳаллий бюджетига қайтариладиган бўлди. Мазкур қоида амалда прогнозни имкон қадар камроқ тасдиқлатиб олишга рағбатларни яратди.
Яъни ҳоким бюджетда солиқлар бўйича қанча камроқ прогноз олса, шунча кўп қўлига бюджет пули тушадиган ва бу пулларни ҳисобсиз ва назоратсиз ишлатиш мумкин бўлган манипуляцион механизм ишлаб келди.
Мана қаранг. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича прогноз 156%га бажарилган. Бу энг осон прогнозланадиган солиқ. Табиийки, кам прогноз ҳисобига 158,2 млрд.сўм ҳоким ихтиёрида қолган. Республика солиқлари бўйича айтмай қўя қолай.
Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлар бўйича даромадлари 5 трлн.сўмдан ошган, бу прогнозга нисбатан 706 млрд.сўмга кўп дегани. Маҳаллий солиқлар бўйича энг кўп ошиқча бажарилиш юридик шахслардан мол-мулк солиғи бўлган (+178,7 млрд.сўм). Таркиби очилмаган бошқа тушумлар 239,6 млрд.сўмга ошириб бажарилган.
Отабек Бакиров