Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Тошкентда 17 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Пойтахда 17 та автомашина иштирокида йўл транспорт воқеаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2023 йил 12 январь куни соат 20:40 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчасида ноқулай об-ҳаво шароити ва етарлича оралиқ масофани сақламаслик оқибатида:
- 2 та "Nexia 3";
- 2 та "Nexia 1";
- 1 та "Mercedes-Benz";
- 1 та "Best tune T 33";
- 1 та "Damas";
- 5 та "Matiz";
- 2 та "Spark";
- 1 та "Kia K5";
- 1 та "Volkswagen" русумли енгил автомобиллар ҳамда 1 та "Isuzu" русумли юк автомобили, жами 17 та транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар ҳозирда шифокорлар назоратида. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан айни кунлардаги ноқулай, аномал совуқ об-ҳаво шароитида ўта эҳтиёткорлик билан, оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.