Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
«Саёҳат қил ва кешбек ишла!»: Ўзбекистон фуқароларига туризм соҳасида яна бир моддий қулайлик яратилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 232-сонли қарорига мувофиқ Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида «Кешбек» тизими тақдим этилади.
Мазкур тизимга кўра 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида «Саёҳат қил ва кешбек ишла» шиори асосида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган Ўзбекистон фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб берилади!
«Саёҳат учун кешбек» платформаси билан ишлаш жуда осон. Бунинг учун Сиз:
– Soliq.uz мобил иловасини юклаб оласиз;
– мобил илова хизматидан фойдаланиш учун FaceID орқали шахсингизни тизимда тасдиқлайсиз;
– саёҳат йўналишини ва бошланиш санасини танлайсиз;
– кешбекларни йиғиш учун фискал чекларни сканерлаш орқали авиа, темир йўл ёки автобус билетларини иловага киритасиз;
– мароқли саёҳатдан сўнг «Саёҳатни тугатиш» тугмасини босасиз ва йиғилган кешбек суммаларини шахсий маҳаллий банк пластик картасига ўтказасиз.
Кешбек тизими Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобил иловаси (Soliq.uz) билан интеграция қилинган бўлиб, харажатлар ҳаққонийлиги мобил илова ёрдамида текширилиб, харид чекининг матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.
Саёҳат харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар назарда тутилганда амалга оширилади:
– авиа, темир йўл ва автобусдан фойдаланиш;
– жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;
– маданият ташкилотларига ташриф буюриш.
Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
– авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
– темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
– жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
– театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.
Маълумот учун, саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристларнинг банк карталарига қайтарилади.