Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Экстремал туризм: Қор эримайдиган «Қорсарой»ни биласизми?
Наманган вилоятининг Поп туманида «Қорсарой» дам олиш маскани туристларга хизмат кўрсатмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Ўзига хос жиҳати, денгиз сатҳидан 1700 метр баландликдаги Қамчиқ довонида ташкил этилган мазкур дам олиш масканида декабрь, январь, февраль ва ҳаттоки март ойида ҳам доимий равишда қор эримайди.

Табиий равишда яратилган сирпанчиқ 230 метрни ташкил этади. Ҳар куни юзлаб маҳаллий сайёҳлар махсус ҳаво ёстиқчалари ёрдамида сирпанчиқда учадилар.

Шунингдек, «Қорсарой»да 430 метр узунликдаги осма дор йўли ҳам ишга тушган. Қолаверса, зорбинг (шаффоф) баллонлар хизмати ҳам йўлга қўйилган. Ҳозирда оилавий дам олувчилар учун кемпинглар қуриш ишлари давом этмоқда.

Қайд этиш жоизки, сайёҳларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун Поп туманига хос бўлган жиҳатларга алоҳида ёндашилмоқда. Масалан ташриф буюраётган меҳмонларга мазали патирларни харид қилиш имконияти ҳам яратилган.

Маълумот ўрнида, келгусида қурилаётган кемпинглар учун қуёш панелларини ўрнатиш бўйича субсидия ажратилади. Тадбиркорлар томонидан яна 5 гектарли майдонда дам олиш маскани барпо этиш ҳам режалаштирилган.
