Сўнгги янгиликлар
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Манзил-колониясидан қочган маҳкумлар Андижонда ушланди
Ҳолат юзасидан текширув тайинланган, жазони ижро этиш муассасасини рухсатсиз тарк этган маҳкумларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
.jpg)
Жорий йилнинг 4 январь куни Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган 30-сон жазони ижро этиш манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкумлар Н.М. ва К.А.лар, кечки йўриқномага келмаганликлари ва маъмуриятнинг рухсатисиз муассаса ҳудудини тарк этганликлари ҳақида хабар берилган эди.
ИИВ ЖИЭД ахборот хизматининг маълум қилишича, колониядан қочиб, номаълум томонга кетган маҳкумлар ушланган.
Амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида жорий йилнинг 5 дан 6 январга ўтар кечаси маҳкумлар Н.М. ва К.А. Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида жамоатчилик ёрдамида қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Ҳолат юзасидан текширув тайинланган бўлиб, жазони ижро этиш муассасасини рухсатсиз тарк этган маҳкумларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Қўшимча килинишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 114-моддасига кўра жазони ижро этиш муассасаси ҳисобланган манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар колония ҳудуди доирасида соқчисиз, эркин юриш, ишлаш, маъмуриятнинг рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз ҳаракатланиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Белгиланган тартибни бузган маҳкумлар қатъий назорат остига, яъни илгари жазо муддатини ўтаган умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колонияларга қайтариладилар.




Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир
