Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
30-сонли манзил-колониясидан икки нафар маҳкум қочиб кетди
Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан ушбу маҳкумларни тартиббузарлик содир этиб, белгиланган ҳудудлардан кетиб қолганликлари учун қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда манзил-колониядан икки нафар маҳкумнинг қочиб кетганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу хабарни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тасдиқлади.
Жорий йилнинг 4 январь куни 3-минтақавий ҳудуд 30-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келган маҳкум А.К соғлиги сабабли Зафаробод тумани Тиббиёт бирлашмасининг “Терапия” бўлимига даволаниш учун ётқизилган бўлишига қарамасдан, соат 22.30 ларда тиббиёт бирлашмасидан рухсатсиз, номаълум томонга кетиб қолганлиги аниқланган.
Худди шу куни соат 23.15 ларда муассасада ўтказилган кўрик вақтида маҳкум М.Н. нинг ҳам колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.
Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан ушбу маҳкумларни тартиббузарлик содир этиб, белгиланган ҳудудлардан кетиб қолганликлари учун қидирув ишлари олиб борилмоқда.
"Қидирув-суриштирув ишлари якуни юзасидан жамоатчиликка қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.



