Сўнгги янгиликлар
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Тошкентда тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кўпайдими?
Мазкур ҳолат юзасидан «Санепидқўмита» Тошкент шаҳар бошқармаси муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизда тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани мазмунидаги хабар кенг тарқалди.
Унда айтилишича, ҳозирги кунда пойтахтимиз аҳолиси ўртасида тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кетма-кет қайд этилаётгани бўйича юқумли касалликлар шифохонасидан тезкор хабарномалар келиб тушмаган.
«Санепидқўмита» тармоқларда тарқалаётган шу мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
«Текширувдан ўтмаган ҳолда йўл ёқаларида сотилаётган полиз маҳсулотларини харид қилмаслигингиз, фақатгина ишончли ва рухсат этилган савдо нуқталарида, тўғри шароитда сотилаётган маҳсулотларни истеъмол қилишингизни эслатиб ўтамиз», — дейилади қўмита муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, пойтахтдаги 4-сон шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонасида 4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этганди. Ўрганишлар натижасида ушбу оиланинг 3 нафар фарзандида уйда тарвуз истеъмол қилгандан сўнг кетма-кет қайт қилиш, ич кетиш, тана ҳарорати кўтарилиши белгилари кузатилган.



