Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими Шерхон Алламуродов интизомий жазога тортилди.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг 23 августдаги фармойишига кўра, у 2025 йилнинг 1-ярим йиллигида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган. Шу сабабли Меҳнат кодексининг 312-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.
Шерхон Алламуродов Қизириқ туманига 2025 йил январидан буён ҳокимлик қилиб келмоқда. У 1986 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 2011 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Подполковник ҳарбий унвонига эга. Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли вазифаларда, хусусан, вилоят Ички ишлар бошқармасида бўлим бошлиғи, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.