Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
2 миллиарддан ортиқ сумма тадбиркор ҳисобига қайтарилди
Вакил девонига Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Учқудуқ” (номи ўзгартирилган) МЧЖ фаолиятида ўтказилган текширувдан ва ҳисоб рақамидан ечиб олинган пул маблағи қайтарилмай келинаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Аниқланишича, Навоий вилоят солиқ бошқармасининг буйруғига асосан жамият фаолиятида солиқ аудити текшируви ўтказилиб, натижаси бўйича жамиятга жами 2 миллиарддан зиёд қўшимча солиқ ва жарималар ҳисобланган ҳамда ушбу маблағлар жамият ҳисоб рақамидан ундирилган.
Ўз навбатида, суднинг ҳал қилув қарорига асосан солиқ бошқармасининг бу қарори ҳақиқий эмас деб топилган бўлсада, жамиятдан ундирилган пул маблағлари тадбиркор ихтиёрига қайтарилмаган.
Бундан ташқари, жамият фаолиятида ўтказилган текшириш давомида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлик ҳолати аниқланган.
Ўрганиш натижасига кўра текширишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилиб, тадбиркор ҳисоб рақамига 2 миллиард 160 миллион сўм пул маблағи қайтарилиши таъминланди.