Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Ҳоким ёрдамчилари жами 40 млрд сўмлик кредитни талон-торож қилди
Фарғонада 2024 ва 2025 йиллардаги ҳолатлар ўрганилган, жами 26 нафар ёрдамчига жиноий иш қўзғатилган.
Фарғонада 2024 йилда 10 нафар ва жорий йилнинг ўтган даврида 16 нафар ҳоким ёрдамчиси жами 40 млрд сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчилари 1666 та ҳолатда 37 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилган.
Мисол учун, Қиргули маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси XXX Қува туманида яшовчи 3 нафар фуқаро номига 33 млн сўмдан уларнинг хабарисиз кредит расмийлаштириб, талон-торож қилган.
Маълумот ўрнида, Президентнинг 2021 йилдаги ПҚ-55-сонли қарорида ҳоким ёрдамчилари ўзига бириктирилган маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиши ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш чораларини кўриши белгиланган.