Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Самарқандда Spark огоҳлантиришларга қарамай, тез ёрдам машинасига йўл бермади
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда Spark ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермаётгани акс этган видео тарқалди.
Тез ёрдам ҳайдовчиси бир неча бор автомашина рақамини такрорлаб, йўл беришини сўраган, аммо Spark ҳайдовчиси ишора ва огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирган.
Натижада, тез ёрдам ҳаракатни давом эттириш учун қарши йўлга чиқишга мажбур бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳайдовчи шахсини аниқлаб, у билан тушунтириш ишларини олиб борди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ушбу моддада 5 БҲМ (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган. Ҳайдовчиларга эслатиб ўтилди: сирена ва кўк ёки қизил, шунингдек, кўк ва қизил чироқлар ёқилган ҳолда яқинлашиб келаётган тез ёрдам ҳамда бошқа махсус хизмат автомашиналарига йўл бериш шарт.