Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Тошкентдаги Индекс бозори яқинида ёнғин содир бўлди
ФВВ Янгиҳаёт туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Бугун, ижтимоий тармоқларда «Индекс бозорида ёнғин бўлаётганлиги айтилмоқда» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шуни маълум қиладики, 22 август куни соат 13:29 да Тошкент шаҳар ФВБга, Янгиҳаёт тумани, «Чортоқ» МФЙ, Райҳон кўчасида жойлашган қоғозни қайта ишлаш цехи ҳудудида очиқ майдонда қоғоз чиқиндилари ва қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ушбу ёнғин Индекс бозори ҳудудида содир бўлмаган. Хабарга коְъра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 13:33 да етиб бориб, соат 13:52 да ёнғин ўраб олинган ҳамда соат 14:16 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғинга Тошкент шаҳар ФВБдан 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.