Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Тошкент вилоятида тўйдан уч кун ўтиб келиннинг жасади топилди
Прокуратура жиноят иши қўзғатишни рад этган.
2025 йил 3 апрель куни Жаннат исмли қиз Тошкент вилоятининг Келес шаҳрига турмушга узатилган.
Онасининг сўзларига кўра, қиз бахтли эди ва турмуш қуришга ўзи рози бўлган. Бироқ тўйдан уч кун ўтиб, 6 апрель куни қизининг жасади оила аъзоларига топширилган.
Марҳуманинг онаси Millar дастурига берган интервьюсида, қизи бўғиб ўлдирилганини тахмин қилмоқда.
Қайнона эса ўлим вақтида уйда ҳеч ким бўлмаганини айтиб, келин ўз жонига қасд қилганини даъво қилган. Онанинг таъкидлашича, бундай версия ҳақиқатга тўғри келмайди.
Бош прокуратура вакили Хаёт Шамсутдиновга кўра, терговга қадар ўтказилган текширувда жиноят аломатлари аниқланмаган ва шу сабабли жиноят иши қўзғатилмаган. Ҳозирча судга оид тиббий экспертиза ўтказилгани ёки йўқлиги номаълум.