Сўнгги янгиликлар
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Тиктокер "Абдуллоҳ қори" қамалди
Абдуллоҳ номи билан танилган Валерий Югай 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмади. Ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ номи билан танилган тиктокер Валерий Югай 3 йил 1 ойга қамалди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Қайд қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ҳукми билан Валерий Югай Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми ва 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўтаб бериши белгиланган. Ҳукм қонуний кучга кирмаган. Югай биринчи инстанция судининг ҳукми устидан белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли.
Валерий Югай 2024 йил октябр–ноябр ойларида Жанубий Кореяда бўлган вақтида ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали миллатлараро низо келтириб чиқариши мумкин бўлган, миллий қадр-қимматни таҳқирловчи ҳамда диний эътиқодга кўра фуқароларни камситувчи сўзлар билан Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қатор ҳақоратли чиқишлар қилган.
Тиктокер жорий йил 25 март куни Абу Даби-Самарқанд рейси орқали Ўзбекистонга келтирилиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан процессуал тартибда ушланган эди.



