Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Тошкентда хотинини салкам 20 марта пичоқлаган эркак 15 йилдан кўпроққа қамалди
Тошкент шаҳрида рафиқасини салкам 20 марта пичоқлаган эркакнинг суд иши кўриб чиқилди.
Бу ҳақда «Миллий» телеканалида маълум қилинди. Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 1 февраль куни Янгиҳаёт туманида содир бўлган. 1978 йилда туғилган эр 1986 йилда туғилган хотинига уйни сотишга қарши бўлганлиги сабабли қасд қилган. Эркак гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб келганини маълум қилган.
«Шу орқамдан келиб, хўжайиним пичоқладилар. Мен пичоқни ураётганини билмагандим, дўппослаяпти деб ўйлабман. Жуда оғир аҳволда эдим», деган жабрланувчи. Кўрсатилган зарур тиббий чоралар сабабли жабрланувчи аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Суд томонидан эркакка нисбатан ҳукм ўқилган, аммо айбланувчи ҳукмдан норози бўлиб аппеляцияга берган. Тошкент шаҳар суди аппеляция инстанциясида кўриб чиқилган ишда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан тайинланган узил-кесил 15 йилу 3 ойлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолдирилди.